Болаларни террористлар ва гиёҳванд сотувчилари орасида айғоқчи бўлишга мажбур қилишмоқда

Болаларни террористлар ва гиёҳванд сотувчилари орасида айғоқчи бўлишга мажбур қилишмоқда

Британия полицияси ва разведка хизмати болаларни жосуслар сифатида ишлатишмоқда. Балоғатга этмаган болалар, шу жумладан, 16 ёшгача бўлган болалар террорчилар, жиноий гуруҳлар ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиган шахсларга қарши олиб бориладиган операциялар учун махфий равишда жўнатишмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, болалар нафақат жиноятчиларга кўрган маълумотларини етказишади, балки улардан керакли маълумотларни тўплашга ҳаракат қилишади. Уларга эса бу вазифани бажариш учун атиги 1 ой муҳлат берилади.

Айғоқчилик билан шуғулланган собиқ милиционерлардан бирининг таъкидлашича, бундай хатти-ҳаракатлар кўплаб болаларнинг ҳаётини хавф остига қўяди.

“Бу зўравонликларнинг кучайишига олиб келади, чунки жиноятчилар ҳам, террористлар ҳам уларнинг сафларида ҳамиша жосуслар бор деб ўйлашади. Бу эса ўз навбатида террорни кучайтиради”, дея қўшимча қилди у.

Бундан ташқари, бундан олдин айғоқчи болалар жуда камдан-кам ҳолларда ишлатилганини таъкидлади. Умуман олганда, баъзи сиёсатчилар бунинг содир бўлиши мумкинлигидан ҳайратда қолишди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, полиция фаолиятида бевосита вояга етмаган ёшларнинг мажбуран ишлатилиши уларнинг манфаатларига ва ҳуқуқларига зид келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!