"Болаларимизни бузишяпти": Қозоғистонда ЛГБТга қарши кескин кураш бошланди

"Болаларимизни бузишяпти": Қозоғистонда ЛГБТга қарши кескин кураш бошланди

Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги ЛГБТ тарғиботига қарши петицияни кўриб чиқишини маълум қилди. Бу мамлакат ҳукумати сайтида 31 май куни «Қозоғистон ота-оналар иттифоқи» томонидан эълон қилинган ва ўн кун ичида ҳужжат парламентда кўриб чиқилиши учун зарур бўлган 50 минг имзо тўпланган.

«50 минг имзо тўплаш чегарасига етгандан сўнг Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги петицияни кўриб чиқиш учун қабул қилди. Мурожаатни кўриб чиқиш муддати рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 40 иш кунигача», — дея хабар берди Қозоғистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, мурожаатни кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилади. Унинг таркибига Қозоғистон ота-оналар иттифоқи, давлат органлари ва жамоат бирлашмалари вакиллари киради.

Мурожаат матнида айтилишича, Қозоғистонда «бир жинсли муносабатлар болаларга очиқдан-очиқ сингдирилган». Мурожаат муаллифларининг фикрича, ёшлар орасида жинсий алоқанинг янги стандартлари шаклланмоқда. «Биз, кўпчилик сукут сақлаётган бир пайтда, фарзандларимиз ўзларининг етукликлари ва тажрибасизлиги туфайли бир жинсдаги севгини нормал ҳолат деб ҳисоблай бошлайдилар», дейилади петицияда.

Апрель ойида Қозоғистон парламенти қуйи палатаси депутатлари «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасига ОАВда ЛГБТ вакиллари ҳақида маълумот тарқатишни тақиқловчи ўзгартириш киритишни таклиф қилган эди. Ушбу таклиф қонун лойиҳасининг якуний матнига киритилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!