Божхона институтининг 149 нафар битирувчисига диплом тантанали топширилди 

Божхона институтининг 149 нафар битирувчисига диплом тантанали топширилди 

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида ушбу олий ўқув юртини тугаллаётган битирувчиларга тантанали диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда битирувчиларни қутлар экан, Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти бугунги божхона аввалгисидан тубдан фарқ қилишини, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан олиб борилган фаол ислоҳотлар натижасида энди божхона “чегарада дарвоза қўриқчиси” эмас, балки “тўғри йўлга чорловчи”, ташқи савдога кўмакчи идора сифатида янги имижда намоён бўлаётганини таъкидлади.

Божхона институтининг 149 нафар битирувчисига диплом тантанали топширилди 

Шунингдек, тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Эркин Салихов ва бошқалар ҳам битирувчилар қизғин муборакбод этишди.

Тадбирда меҳмонлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилиги гувоҳлигида битирувчиларга дипломлар тантанали топширилди.

Хусусан, 149 нафар битирувчилар орасида институтни имтиёзли диплом билан тугаллаган 13 нафар битирувчи ёшларга дипломларни шахсан Давлат божхона қўмитаси Раиси топширди ва уларга улкан зафарлар тилади.

Божхона институтининг 149 нафар битирувчисига диплом тантанали топширилди 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони божхона органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, юксак касбий маҳоратини ривожлантириш ва такомиллаштиришни таъминлашнинг ягона тизимини ташкил этишга хизмат қилмоқда.

Божхона институтининг 149 нафар битирувчисига диплом тантанали топширилди 

Божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида такомиллаштирилган ўқув дастурлари асосида ушбу олий ўқув юртида таҳсил олган курсантлар энди божхона хизмати лейтенанти сифатида “Янги Ўзбекистоннинг эртанги кун божхонаси эгаси” сифатида хизматга киришадилар.

Тантанали тадбир таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!