Бобо набиралари учун алимент эвазига уй ва машинани ҳадя қилди

Бобо набиралари учун алимент эвазига уй ва машинани ҳадя қилди

Тақдир сўқмоқлари қизиқ. Кимдир фарзандга зор, кимдир эса бир қучоқ болаларини таъминлаш учун маблағга муҳтож.

Шавкатовлар оиласида ҳам бир-биридан ширин уч фарзанд дунёга келди. Бироқ, улар ҳам эр-хотиннинг ажралишини тўхтатиб қололмади.

Болаларни боқишга қийналган Рисолат алиментга берган. Алимент пулларини ота бир зайлда ойма-ой тўлаб борди. Бироқ, болаларнинг бобоси ва бувиси бунга қаноат қилмади. Ахир, улар ҳам ўзларининг жигарпоралари, дилбандлари эди. Уларга ўзлари номидаги уйни ва машинани ҳадя қилишни лозим топишди.

Бир кун келинни ўзи билан ҳам бу ҳақда гаплашишди ва “...қизим, ўғлим билан орангизда бўлган ишлар болаларнинг келажагига таъсир қилмасин, улар бизнинг ҳам зурриёдимиз. Қандай ёрдам керак бўлса доим тайёрмиз. Шунинг учун кўзим очиқлигида шу ҳовли жойни ва ўзим ҳайдаб юрган “Нексия”ни сизга топширсам. Болалар шу ерда униб-ўссин, бирор нарсага зориқмасин дейман” – деди қайнота.

Шу билан ҳовли жой ва машина ҳужжатлари уч гўдакнинг онасига топширилди. Алимент пуллари эвазига берилган ҳадя болаларга бобосидан эсдалик бўлиб қоладиган бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!