БМТ Хавфсизлик Кенгаши Фаластиннинг ташкилотга аъзолиги бўйича келиша олмади

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Фаластиннинг ташкилотга аъзолиги бўйича келиша олмади

БМТ Хавфсизлик Кенгаши қўмитаси аъзоларининг учдан икки қисми Фаластин давлатини халқаро ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш ҳақидаги навбатдаги баёнотини маъқуллади, бироқ беш иштирокчи буни қўллаб-қувватламади. Якуний қарор қабул қилиш учун комиссияда консенсус бўлиши керак.

Жазоир тегишли резолюцияни кўриб чиқиш учун яна тақдим этишни режалаштирмоқда, бироқ бу АҚШ томонидан блокланиши мумкин.

Фаластинни БМТнинг тўлақонли аъзоси сифатида қабул қилиш тўғрисидаги ариза илк марта 2011 йил ноябр ойида рад этилган. Бироқ кейинги йили БМТ АҚШнинг қаршиликларига қарамай, Фаластинга “кузатувчи” мақомини берди.

Ҳозирги кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 193 давлатдан 139 таси Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!