Bloomberg: Танкерларнинг қарийб ярми АҚШ санкциялари туфайли Россия Федерациясидан нефт ташишни тўхтатди

Bloomberg: Танкерларнинг қарийб ярми АҚШ санкциялари туфайли Россия Федерациясидан нефт ташишни тўхтатди

Bloomberg нашрининг ёзишича, Танкерларнинг қарийб ярми АҚШ санкциялари туфайли Россия Федерациясидан нефт ташишни тўхтатди.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ санкциялар жорий қилишни бошлаган ўтган йилнинг октябр ойидан бери 50 та танкердан фақат 18 таси Россиядан ёнилғи ташишни давом эттирган.

Агентликнинг қайд этишича, АҚШ санкциялари остида бўлган камида 21 танкер ишламаяпти. Штатларнинг санкциялар рўйхатидаги яна еттита танкер эса Россия нефтига тақиқлар киритилгунга қадар маҳсулот юклашни тўхтатган.

Бундан ташқари, грек ташувчилари Россия нефти савдосидан бош тортмоқда, деб ёзади Bloomberg. Бироқ, агентликнинг эслатишича, Россия "соя флоти" ёрдамида ёнилғини ташишда давом этмоқда аммо, унинг кўлами номаълум.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!