Бизнинг ўз услубимиз, режамиз бор - Кападзе

Бизнинг ўз услубимиз, режамиз бор - Кападзе

Айни пайтда ЎФА раҳбарияти ҳамда Олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Тимур Кападзе:

Ўйинлар режаси, дарвозабонлар ҳақида

— Биз ўз услубимиз, режамиз бор. Лекин бу рақибга қараб ҳам ўзгариб боради, албатта. Осиё ўйинларида ҳам рақибларимизга қараб режа бўйича ишладик.

Дарвозабонлар масаласида кимга кўпроқ ишонч бериш борасида ҳали аниқ қарорга келмадик. Ҳали ҳам ишлаяпмиз. Ким тайёр бўлса, ўзини яхши ҳис қилса, ўша ўйнайди.

Интизом ҳақида келадиган бўлсак, йигитлар бу турнинг даражасини тушуниб турибди. Умид қиламиз, бу борада муаммо бўлмайди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!