Бишкекда МДҲнинг разведка раҳбарлари йиғилди
![Бишкекда МДҲнинг разведка раҳбарлари йиғилди Бишкекда МДҲнинг разведка раҳбарлари йиғилди](/photos/news/tvxFNjqrCfmzRTz.jpeg)
Бишкекда МДҲнинг разведка раҳбарлари йиғилди.
Учрашувда қандай баёнотлар янгради:
▪️Украина ва Яқин Шарқдаги вазият глобал можарога олиб келиши мумкин – МДҲ Бош котиби
▪️Кибержиноят ва кибертерроризм дунё учун катта хавф туғдирувчи янги таҳдидлардир – Қирғизистон президенти
▪️Афғонистон шимолида жангариларнинг тўпланиши МДҲ жанубий чегараларига таҳдид солмоқда – Қирғизистон МХДҚ раиси
▪️Агар Кобулга ташқаридан халақит берилмаса, "Толибон" Афғонистонда тартиб ўрнатиши мумкин – ФХХ раҳбари
▪️"Крокус" терактининг мақсадларидан бири МДҲ давлатлари ўртасидаги муносабатларга путур етказиш эди – ФХХ раҳбари
▪️"Крокус" даги терактни Афғонистон-Покистон зонасидан "Вилояти Хуросон" мувофиқлаштирган – ФХХ раҳбари
Буни аниқлашда жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон разведкаси ёрдам берган.