Биринчи турк космонавти Альпер Гезеравжи ватанига қайтди

Биринчи турк космонавти Альпер Гезеравжи ватанига қайтди

Халқаро космик станцияда (ХКС) Axiom-3 (Ах-3) миссияси доирасида топшириқларни муваффақиятли бажарган турк астронавти Альпер Гезеравжи АҚШдан Туркияга қайтди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Аnadoluга таяниб.

Турк космонавти Альпер Гезеравжи бўлган Ах-3 экипажи билан Dragon капсуласи 9 февралm куни Флорида (АҚШ) қирғоқлари яқинида океанга қўнди.

Гезеравжи АҚШдаги текширув ва кузатишлардан сўнг Туркия Президент маъмурияти самолётида Анқарага учди.

Уни Туркия пойтахтидаги Эсенбоға аэропортида Туркия саноат ва технология вазири Меҳмет Фотиҳ Каcир, Туркия тижорат агентлиги (TUA) раҳбари Юсуф Кирач, Туркия Илмий-технологик тадқиқот кенгаши раҳбари (TÜBİTAK) Ҳасан Мандал ва иккинчи турк астронавти Жиҳангир Атасевер кутиб олди.

Самолёт зинапоясида 13 нафар бола Гезеравжига гул тақдим этди. У, ўз навбатида, болаларга ўзи билан ХКСга олиб борган 13 та турк байроғини берди.

Альпер Гезеравжа оиласи ҳам худди шу самолётда Анқарага етиб келди.

Ах-3 экипажи бўлган Dragon капсуласи 18 январь куни NASAнинг Флоридадаги Кеннеди коинот марказидан муваффақиятли учирилди.

Парвози тахминан 36 соат давом этган Ах-3 экипажи 20 январь куни ХКСга етиб борди.

Экипаж таркибига Майкл Лопез-Алегриа (АҚШ), Вальтер Вилладеи (Италия), Маркус Вандт (Швеция) ва Туркия тарихидаги биринчи астронавт бўлган Альпер Гезеравжи кирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!