Бельгияда авария туфайли Европа ва Буюк Британия ўртасидаги темир йўл алоқалари тўхтаб қолди

Бельгияда авария туфайли Европа ва Буюк Британия ўртасидаги темир йўл алоқалари тўхтаб қолди

Лиллдан Брюсселга юқори тезликда ҳаракатланаётган тезюрар TGV поезди Бельгия ғарбидаги Турне шаҳри яқинидаги темир йўл кесишмасида тиқилиб қолган қишлоқ хўжалиги трактори тиркамасини уриб юборди.

Infrabel темир йўл компанияси томонидан Беклере (Турне-Эно провинцияси) чорраҳасида камерадан олинган тасвирлар фермер қандай қилиб мўжизавий тарзда қочиб қутулганини кўрсатади.

Фермер темир йўл кесишмасига чиқиб кетди, бироқ тўсатдан унинг тиркамаси рельсга тиқилиб қолди. Бир неча сониядан сўнг, TGV поезднинг яқинлашганини билдирувчи овози эшитди.

Поезд тиркамага бориб урилган ва уни бир неча метрга судраб кетган.

Поезднинг икки йўловчиси оғир яраланган. Фермер қочишга муваффақ бўлди.

Буюк Британияга темир йўл қатнови тўхтатилди. Амстердам, Брюссел ва Лондон ўртасидаги Eurostar поездлари қатнови кун бўйи тўхтаб қолди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!