Бельгия Ғазога ҳаво орқали инсонпарварлик ёрдамини етказади

Бельгия Ғазога ҳаво орқали инсонпарварлик ёрдамини етказади

Бельгия ҳукумати келгуси ҳафтада Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами жўнатишга қарор қилди. Шу билан бирга, Фаластин халқи учун умумий қиймати 500 минг евро бўлган юк ҳарбий самолётлар орқали ҳаводан ташланади.

Бош вазир Александр Де Кроонинг сўзларига кўра, Бельгия ёрдами 100 минг евролик озиқ-овқат маҳсулотлари ва 400 минг евролик тиббий буюмлардан иборат.

Гуманитар ёрдамни ҳаво орқали жўнатиш қарори чегара пунктлари орқали Ғазога юк ташиш қийинлиги сабабли қабул қилинди.

Бельгиянинг А400М самолёти Иорданияга учади. Юк бир ҳафта ичида Ғазо секторига етказилади. Шу мақсадда иорданияликлар билан ҳаво амалиётининг амалий томонини муҳокама қилиш ва таҳлил қилиш учун мамлакатга Мудофаа вазирлигидан бир гуруҳ юборилди.

Бунгача Франция ва Нидерландия ҳам Иордания билан биргаликда худди шундай операцияларни амалга оширган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!