Баъзи Украина ва Ғарб расмийлари Киевда муҳим ҳукумат қарорлари учун ким масъул экани билан қизиқмоқда

Баъзи Украина ва Ғарб расмийлари Киевда муҳим ҳукумат қарорлари учун ким масъул экани билан қизиқмоқда

Баъзи Украина ва Ғарб расмийлари Зеленский ёки унинг идораси раҳбари Андрей Ермакнинг юқори таъсирини ҳисобга олган ҳолда Киевда муҳим ҳукумат қарорлари учун ким масъул экани билан қизиқмоқда.

Бу ҳақда The Washington Post газетаси ёзмоқда.

Украинада узоқ вақт ишлаган амалдорлардан бири нашрга Зеленский легитимликни сақлаб қолиш учун ишонч кераклигини айтди, бироқ у, Ермакнинг истакларини доимо қаноатлантиргани сабабли бу ишонч йўқолиб бормоқда. Расмийнинг таъкидлашича, Зеленскийнинг таъсир доираси йўқ, Ермакнинг унинг ҳаракатларига таъсири эса монополистик.

Танқидчиларнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Зеленскийнинг маслаҳатчилари доираси торайгани сабабли, Ермак Ташқи ишлар вазирлигини четлаб ўтиб, уни иккинчи даражага тушириб қўйди: у ҳарбий қарорларга аралашди ва шериклар, жумладан, АҚШ билан муҳим битимлар тузишга воситачилик қилди. Украина ва Ғарбнинг баъзи расмийлари шубҳалар борлигини айтишмоқда. Президентнинг ушбу энг яқин маслаҳатчисининг муносабати Зеленскийнинг обрўсига путур етказади ва қарорлар учун Президентми ёки унинг маслаҳатчисими деган савол уйғотади, деб ёзади газета.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!