Байрутдаги портлаш! Божхона бошлиғини ҳибсга олиш учун ордер берилди

Байрутдаги портлаш! Божхона бошлиғини ҳибсга олиш учун ордер берилди

Ливан терговчилари Байрут портидаги портлаш билан боғлиқ иш бўйича республика Божхона хизмати бошлиғи Бадри Дахерни ҳибсга олишга ордер берди.

Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ордер ушбу мансабдор шахснинг кўрсатмасидан сўнг берилган.

Таъкидланишича, терговчилар божхона раҳбарини тўрт соат давомида сўроқ қилишган.

4-август куни Байрут портидаги омборда кучли портлаш содир бўлди. Портлаш тўлқини минглаб уйларни вайрон қилди, 300 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди. 178 киши вафот этди, 6 мингга яқин одам жароҳатланди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолди.

Байрут губернатори Марон Аббуднинг айтишича, шаҳарни қайта қуриш учун 12 дан 15 миллиард долларгача маблағ керак бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!