Байден Макроннинг таклифига рози бўлмади

Байден Макроннинг таклифига рози бўлмади

Макрон Байденга Украинага Ғарб ҳарбий инструкторларини юборишни таклиф қилган, бироқ АҚШ президенти бунга рози бўлмаган, деб ёзмоқда Politico

Бу таклиф давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти чоғида билдирилган. Нашр манбаларининг хабар беришича, Қўшма Штатлар раҳбари эҳтимолий салбий оқибатлар ва қуролли можаронинг кучайиши ҳақидаги хавотирлар туфайли Макроннинг таклифига рози бўлмаган.

"Бугун Эммануэл Макрон Франция Украина Қуролли кучлари учун ҳарбий инструкторлар коалициясини тузаётгани ҳақида эълон қилди, бироқ у мазкур коалицияда иштирок этишга рози бўлган мамлакатлар номини очиқламади", деб ёзади нашр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!