Бахтиёр Саидов Қозоғистонда ШҲТ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этди

Бахтиёр Саидов Қозоғистонда ШҲТ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этди

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ШҲТ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур йиғилишда Бахтиёр Саидов иштирок этди. Таъкидланишича, учрашув Эроннинг марҳум президенти Иброҳим Раисий ва Эроннинг марҳум ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён хотирасига сукут сақлаш билан бошланган.

“Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейник жанобларини Беларусь Республикасининг ШҲТ оиласига тўлақонли аъзо сифатида қўшилиши бўйича барча тартиб-таомиллар муваффақиятли якунлангани билан табрикладик. Бўлажак саммитга тайёргарлик кўриш жараёнида биз ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор жиҳатлари ва соҳалар бўйича қатор долзарб масалаларни кўриб чиқдик. Хусусан, иқтисодий ҳамкорлик, хавфсизлик, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлар юзасидан очиқ ва конструктив фикр алмашдик”, – дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, Ўзбекистон ШҲТнинг минтақавий ва глобал миқёсдаги ролини янада мустаҳкамлаш, унинг улкан салоҳиятидан самарали фойдаланиш, айниқса, Ташкилотни кенгайтириш тарафдори.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!