"Барселона" "ПСЖ" делегацияси учун чипта нархларини оширди

"Барселона" "ПСЖ" делегацияси учун чипта нархларини оширди

"Барселона" "ПСЖ"нинг чипталар нархини юқори белгилаш қарорига муносабат билдирди.

Каталония клуби “Парк де Пренс” стадионида бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси ўйинига клуб делегациясининг айрим аъзолари ва уларнинг оила аъзолари учун чипталар нархи 600 евро бўлганидан ҳайратга тушди.

Diario Sport хабар беришича, "блауграна" иккинчи ўйин олдидан худди шундай жавоб беришга қарор қилган ва чипталар нархини жуда юқори қилиб қўйган.

Таъкидланишича, биринчи ўйинда бўлгани каби, бошқарув жамоаси вакиллари учун кириш бепул. Чипталарни фақат уларнинг меҳмонлари (яъни, қариндошлари, оила аъзолари ва бошқа ҳамроҳлик қилувчи шахслар) ва учрашувни томоша қилишни хоҳловчи клубнинг бошқа ходимлари сотиб олишлари керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!