"Барселона" ҳимоячиси "Ан-Наср"га ўтиши мумкин

"Барселона" ҳимоячиси "Ан-Наср"га ўтиши мумкин

Дания терма жамоаси ва “Барселона” ҳимоячиси Андреас Кристенсен Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes портали хабар бермоқда.

Манбага кўра, 28 ёшли футболчини ўз сафига "Ан-Наср" клуби қўшиб олмоқчи. Даниялик футболчининг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланган ва унинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.

Ўтган мавсумда Испания чемпионатида Кристенсен 30 та ўйин ўтказиб, иккита гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!