Бали 14 февралдан хорижликлардан туристик йиғим ундиришни бошлайди

Бали 14 февралдан хорижликлардан туристик йиғим ундиришни бошлайди

Индонезиянинг Бали ороли ҳукумати 14 февралдан хорижий фуқаролардан туристик йиғим ундиришни бошлайди. Бу ҳақда “Spot.uz” нашри хабар берди.

Балига ташриф буюрган хорижликлар учун бир марталик тўлов ўтган йили эълон қилинганди. Вилоят ҳукумати бу ҳақдаги қарорни ноябр ойида тасдиқлаганди.

Тўлов 150 минг Индонезия рупиясини "Love Bali” портали орқали онлайн тўловни амалга ошириш мумкин.

Тўлов учун “Visa”, “Mastercard”, “American Express”, “JCB” ва Индонезия миллий “BCA” карталари ёки банк ўтказмалари қабул қилинади. Тўловдан сўнг сайёҳ тасдиқлаш учун QR-кодли квитансия олади.


Шунингдек, тўлов “Денпасар” аэропорти ва “Беноа” портидаги махсус киосклар орқали ҳам қабул қилинади. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимиятлар меҳмонхоналар ва сайёҳлик нуқталарида инкассация коллекцияларини ишга туширмоқчи.

Индонезия туризм ва креатив иқтисодиёт вазири Сандиага Унонинг айтишича, олинган маблағлар оролда транспорт ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади. Бундан ташқари, йиғим орқали маҳаллий маданият қўллаб-қувватланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!