Автомобилларнинг божхона расмийлаштирувига 2020 йил январь ойида қанча вақт сарфланди?

Автомобилларнинг божхона расмийлаштирувига 2020 йил январь ойида қанча вақт сарфланди?

Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари орқали 2020 йил январь ойи давомида ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган умумий ўртача вақт тўғрисидаги маълумотларни Давлат очиқ маълумотлар порталида эълон қилди.

2020 йил январь ойи давомида республиканинг чегара божхона постлари орқали жами 93 минг270 та енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 24 дақиқа 27 сония сарфланган.

Жумладан:

енгил автотранспорт воситалари 64 минг 962 тани ташкил қилиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 10 дақиқа 28 сония сарфланган;

юк автотранспорт воситалари 28 минг 308 тани ташкил қилиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 38 дақиқа 26 сония сарфланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!