Австрияда тезликни оширганларнинг автомобили сотилади

Австрияда тезликни оширганларнинг автомобили сотилади

Австрияда аҳоли пунктлари кўчалари бўйлаб рухсат этилган тезликдан соатига 80 километрдан, шаҳар ташқарисида эса 90 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланган ҳайдовчилар автомашиналари энди мусодара қилинади. Автомобил кейинчалик кимошди савдосида сотилади. Мамлакатда 1 март, жума кунидан тезликни оширганлик учун бундай жазоларни назарда тутувчи қоидалар кучга кирди.

Умумгерман автомобил клуби (ADAC) огоҳлантирганидек, тезликни оширганлиги учун судланган ҳайдовчилар, ҳатто аҳоли пунктларида тезликни 60 км/соатдан ортиқ ва ундан ташқарисида 70 км/соатдан ортиқ тезликда ҳаракатланса ҳам жазоланади.

Агар машина ҳайдовчига тегишли бўлмаса, у 14 кунга вақтинчалик мусодара қилиниши мумкин. Бу ижарага олинган ёки лизингга олинган транспорт воситаларига ҳам тегишли.

Австрия 2021 йилда тезликни оширганлик учун жарималарни сезиларли даражада оширди. Рухсат этилган чегарадан 30 км/соатга ошиб кетган ҳайдовчилар энди камида 150 евро тўлаши керак. Ўта оғир ҳолатларда ва такрорий ҳуқуқбузарлар учун жарима 5000 еврогача чиқиши мумкин, дея огоҳлантиради ADAC.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!