Асакада ноқонуний эгалланган ер эгасига қайтарилиб, у ерга қурилган уйлар бузиладиган бўлди

Асакада ноқонуний эгалланган ер эгасига қайтарилиб, у ерга қурилган уйлар бузиладиган бўлди

Уй-жойга эга бўлиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамасдан фуқаролар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида уй-жойларни ноқонуний барпо этган ҳолатларни кўплаб кузатиш мумкин. Бундай ҳолатлар жавобгарликни келтириб чиқариши билан бирга қурилган иморатларнинг бузилишига олиб келади.

Жумладан, Асака тумани, Ўзбекистон номли массиви тутзор харитасининг 187қ контуридаги “Андижон агропилла” МЧЖга тегишли тутзор ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларига фуқаролар уй-жой қуриб, қўрғон девор билан ўраб олган.

Кадастр агентлиги Асака туман бўлими даъвогарлиги остида чиққан фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 7 та ижро ҳужжатига биноан жами 0,37 гектар ер майдони “Андижон агропилла” МЧЖга қайтарилиши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими мазкур ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ноқонуний эгалланган ер майдонларини ўз эгасига қайтариш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “кадастр ходими уйимни ҳужжатлаштириб берган”, деб айтаётган фуқаролар эса ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмади.

Бу масалада тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда жараёнда ноқонуний қурилмаларнинг бетон девор қисмлари буздирилиши таъминланиб, фуқароларнинг илтимосномасига биноан уй-жойларнинг қурилиш материалларини яроқли ҳолатда бузиб олишлари учун муддат берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!