Арманистон ҳукумати давлат чегарасини Россия қўриқлаётганидан норози

Арманистон ҳукумати давлат чегарасини Россия қўриқлаётганидан норози

Россия ФСБ чегара хизмати ходимлари Звартноц аэропортида ишлашни тўхтатиши керак. Бу ҳақда Арманистон парламенти спикери Ален Симонян ҳукуматнинг бу борадаги тегишли қарорини маълум қилди.

“Арманистон Россия Федерациясидан юз ўгирмайди. Бироқ улар давлат чегарасидан кетишса, тўғри бўлади, деб ўйлайман. Бошқа давлат ҳарбийлари мамлакатимиз чегараларини ҳимоя қилишларига ишончим комил эмас", деб қўшимча қилган Пашинян.

Парламент спикерининг айтишича, ФСБ зобитларининг хатти-ҳаракатлари оқибатида республика чегаралари бир неча бор ҳимоясиз бўлиб қолган.

"Улар Тоғли Қорабоғга келишди ва нима қилишди? Қилган иши арман халқини Тоғли Қорабоғдан ҳайдаш бўлдими?" дейди Симонян ўз норозилигини билдириб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!