Арманистон Ҳиндистондан жуда катта миқдорда қурол сотиб олишни бошлади

Арманистон Ҳиндистондан жуда катта миқдорда қурол сотиб олишни бошлади

Арманистон Ҳиндистон қуролларининг энг йирик харидорига айланди. Бу ҳақда Ҳиндистон молия вазирлиги мамлакат парламентига тақдим этган ҳисоботга таянган ҳолда IADN Ҳиндистон ахборот агентлигининг Х микроблогида маълум қилинди, деб ёзади Арменпресс.

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 2024-2025 молия йилида Арманистон умумий қиймати 600 миллион долларга Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қурол сотиб олган.

2021 йилдан бери Арманистон Ҳиндистондан ракеталар, артиллерия тизимлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва бошқа қуролларни сотиб олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!