Арманистон дунёдаги ҳинд қуролларининг асосий харидорларидан бирига айланди

Арманистон дунёдаги ҳинд қуролларининг асосий харидорларидан бирига айланди

Бундай маълумотлар Ҳиндистон молия вазирлиги ҳисоботида келтирилган, дея хабар беради Озодлик радиосининг арман нашри.

Икки турдаги ракеталарни, шу жумладан зенит ракеталарини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганидан сўнг, Арманистон Ҳиндистон қуролларини сотиб олишда биринчи ўринни эгаллади. Харид суммаси 600 миллион долларни ташкил этди.

Аввалроқ Арманистон Ҳиндистоннинг Pralay ракеталарига қизиқиш билдираётгани, бу Исроилнинг Озарбайжон билан хизмат қилаётган LORA ракеталарига жавоб бўлиши кераклиги хабар қилинганди. Ҳиндистон ракеталари Россиянинг «Искандер-М» русумли ракеталарининг аналоги ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!