АҚШ ҳарбийлари "Ансор Аллоҳ" (ҳутийлар) исёнчи ҳаракатига қарши кенг кўламли операция бошлади.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги маълум қилди.
"Операция "Америка манфаатларини ҳимоя қилиш, душманларни олдини олиш ва навигация эркинлигини тиклаш" мақсадида ҳутий нишонларига бир қатор аниқ зарбаларни ўз ичига олади", — дейилади баёнотда.
Al Hadath телеканалининг манбаларга таяниб хабар беришича, Американинг Санога зарбалари нишонларидан бири Ал-Жарф минтақасида жойлашган "Ансор Аллоҳ" ҳаракати Олий сиёсий кенгашининг қароргоҳи – Яманнинг исёнчилар назоратидаги ҳудудини бошқариш учун ҳутийлар томонидан тузилган бошқарув органи бўлган.
Унга кўра, Яман пойтахтидаги қурол-яроғ омборлари ва ҳутийларнинг қўмондонлик марказларига ҳам ҳужум қилинган. Ҳутийларга тегишли Al Masirah телеканали АҚШ ҳарбий объектлари бўлмаган турар-жой ҳудудига ҳужум қилганини даъво қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, портлашлар шаҳарнинг шимолий қисмида содир бўлган.
Американинг Санога берган зарбалари нишонларидан бири ҳутийлар сиёсий кенгашининг қароргоҳи бўлган.
АҚШ президенти Дональд Трамп шанба куни АҚШ армиясига ҳусийларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашни буюрди. Унинг таъкидлашича, бугундан бошлаб исёнчиларнинг АҚШ кемаларига ҳужумлари тўхтатилиши керак. Трамп, шунингдек, ўз мурожаатида Эронни ҳусийларни қўллаб-қувватлашни дарҳол тўхтатишга чақирди.
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Олтинга талпинган давлатлар! Дунёнинг турли мамлакатлари марказий банклари уч йил кетма-кет захираларини тўлдириш учун 1000 тоннадан ортиқ олтин сотиб олмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги компаниялар нархларни ошириш мақсадида тухум етказиб беришни сунъий равишда чеклаб қўйган ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув бошлади, деб хабар берди Gefluegelnews 14 март куни.
Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.
Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Путин урушни тўхтатиш бўйича музокаралар арафасида атайлаб "максималистик" талабларни илгари сурган. Унинг ўзи бу талаблар украиналиклар ва европаликлар учун қабул қилинмас бўлиши мумкинлигини билади.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса бўйича иш судга оширилган, лекин ҳали суд жараёни бошланмаган. Сабрина терговчи унга иш материалларини тақдим қилмаганини айтган.