Дунёнинг турли мамлакатлари марказий банклари уч йил кетма-кет захираларини тўлдириш учун 1000 тоннадан ортиқ олтин сотиб олмоқда. Ривожланаётган мамлакатлар Марказий банклари қимматбаҳо металлни соф сотиб олиш бўйича етакчилик қилмоқда, деб ёзади "РБК" Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council, WGC) маълумотларига асосланиб.
Ривожланаётган мамлакатлар Марказий банклари соф олтин сотиб олишда пешқадамлик қилмоқда, бунда Ўзбекистон, Хитой ва Қозоғистон энг йирик харидорлар учлигига киради. Шунингдек, Полша ва Ҳиндистон ҳам олтин захираларини кўпайтирмоқда - иккала марказий банк 2025 йил январь ойида ўз захираларига 3 тоннадан қўшди.
УБС экспертлари 2025 йилда жаҳон марказий банкларининг олтинга бўлган қизиқиши сақланиб қолишини ва уларнинг харидлари ҳажми 900 тоннага етиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Энг катта олтин захираларига эга давлатлар рўйхатида биринчи ўринни АҚШ эгаллаган, унинг олтин захиралари 8133,46 тоннани ташкил этади. Иккинчи ўринда Германия (3351,53 тонна) туради. Кейинги ўринларда тахминан бир хил олтин захирасига эга бўлган тўртта мамлакат туради. Булар Италия (2451,84), Франция (2437), Россия (2335,9) ва Хитой (2279,56) ҳисобланади. Энг юқори ўнталикка Швейцария, Ҳиндистон, Япония ва Нидерландия ҳам киритилган.
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Олтинга талпинган давлатлар! Дунёнинг турли мамлакатлари марказий банклари уч йил кетма-кет захираларини тўлдириш учун 1000 тоннадан ортиқ олтин сотиб олмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги компаниялар нархларни ошириш мақсадида тухум етказиб беришни сунъий равишда чеклаб қўйган ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув бошлади, деб хабар берди Gefluegelnews 14 март куни.
Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.
Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Путин урушни тўхтатиш бўйича музокаралар арафасида атайлаб "максималистик" талабларни илгари сурган. Унинг ўзи бу талаблар украиналиклар ва европаликлар учун қабул қилинмас бўлиши мумкинлигини билади.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса бўйича иш судга оширилган, лекин ҳали суд жараёни бошланмаган. Сабрина терговчи унга иш материалларини тақдим қилмаганини айтган.