АҚШ Давлат департаменти маълум қилишича, давлат котиби Марко Рубио Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
"Давлат котиби Рубио ва ташқи ишлар вазири Лавров Саудия Арабистонидаги сўнгги учрашувлар натижаларига кўра кейинги қадамларни муҳокама қилдилар ҳамда АҚШ ва Россия ўртасидаги мулоқотни тиклаш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар," - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Рубио қўнғироқ пайтида россиялик ҳамкасбига АҚШнинг Ямандаги ҳусийларга қарши бошлаган уруши ҳақида ахборот берди.
Саудия Арабистонидаги музокаралар 18 февраль куни бўлиб ўтди. Уларнинг якунига кўра, Москва ва Вашингтон Украинада уруш ҳаракатларини тўхтатиш бўйича ишларни бошлаш учун юқори даражадаги гуруҳларни белгилашга; элчихоналарининг одатдаги фаолиятини тиклашга; "икки томонлама муносабатлардаги муаммоларни бартараф этиш" бўйича ишларни бошлашга ва бошқа масалаларга келишиб олди. Февраль ойида Ар-Риёддаги учрашувдан сўнг Истанбулда яна бир учрашув ўтказилди.У ерда томонлар дипломатик ваколатхоналарни тўсиқсиз молиялаштириш таъминоти, дипломатлар фаолияти учун шароит яратиш масалаларини муҳокама этдилар. Шунингдек, Москва АҚШга тўғридан-тўғри ҳаво алоқасини тиклаш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ставропол ўлкасининг Андропов тумани маъмуриятининг оммавий намозларни тақиқлаш ва уларни ўтказганлик учун жарима жорий этиш ташаббусини қаттиқ танқид қилди.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.