Reuters'нинг хабар беришича, "Америка овози" ва "Озодлик" радиолари ўз фаолиятини тўхтатди.
"83 йил давомида биринчи марта афсонавий “Америка овози” сукутга чўмганидан чуқур хафаман," - дея ёзди унинг директори Майкл Абрамовиц. У 1300 дан ортиқ журналист, продюсер ва радио ходимларига таътилга чиқарилганлари ҳақида электрон хат юборилганини таъкидлади.
АҚШнинг Глобал медиа агентлиги (USAGM) нафақат "Америка овози"ни, балки "Озодлик радиоси" ва "Озод Осиё радиоси"ни (Хитой, КХДР, Мянма, Камбоджа ва бошқа мамлакатларда эшиттиришлар олиб боради) молиялаштиришни тўхтатди.
Маблағ ажратиш АҚШ президенти Дональд Трампнинг федерал ҳукуматни қисқартириш тўғрисидаги фармони туфайли тўхтатиб қўйилди. Ўтган ойда АҚШда давлат хизматидаги 100 мингга яқин ўринни қисқартирган Давлат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск ушбу оммавий ахборот воситаларини ёпишга чақирган эди.
"Америка овози" радиоси 1942 йилда фашистлар Германиясининг тарғиботига қарши курашиш мақсадида ташкил этилган. "Озодлик радиоси" 1950 йилдан бери фаолият юритмоқда. У дастлаб Шарқий Европанинг коммунистик мамлакатларида, 1953 йилдан бошлаб эса СССРда ҳам эфирга узатила бошлаган.
Трамп USAGM раҳбари этиб консерватив фаол Брент Базелни, "Америка овози" раҳбари этиб эса собиқ телебошловчи ва Аризона штатидан сенаторликка собиқ номзод Кару Лейкни тайинлади (ҳозирча у ушбу радиода катта маслаҳатчи), уларнинг номзодлари Сенат томонидан тасдиқланмади. Иккаласи ҳам республикачининг азалий тарафдорлари. Лейк USAGMни "америкалик солиқ тўловчилар учун улкан юк" деб атади ва уни "қутқариб бўлмаслигини" айтди. Унинг айтишича, агентлик минимумгача қисқартирилади.
"Озод Европа/Озодлик радиоси" медиакорпоратсияси баёнот бериб, АҚШ ҳукуматидан молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжатни олганини маълум қилди.
Медиакорпоратсия президенти Стивен Капус медиакорпоратсия сайтида эълон қилинган баёнотида грант келишувининг бекор қилиниши "Америка душманлари учун улкан совға бўлишини" айтади.
АҚШ президенти Доналд Трамп 14 март куни АҚШ ҳукуматининг Глобал оммавий ахборот воситалари агентлиги (USAGM) ва бошқа ҳукумат тузилмалари фаолиятини сезиларли даражада қисқартириш тўғрисидаги фармонни имзолади. USAGM RSE/RS медиа корпорацияси ва "Америка овози" радиостанциясини назорат қилади. Тез орада USAGM хати ҳақида маълум бўлди. Ҳужжатда АҚШ Конгресси томонидан маъқулланган РСЕ/РСни молиялаштириш грантининг амал қилишини тўхтатиш ҳақида сўз боради.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси АҚШ Конгресси раҳбарларини USAGMни Трамп фармонидан ҳимоя қилишга чақирди.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.