Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриев 18 февраль куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Россия-Америка музокараларида иштирок этиб, Илон Маскка 2029 йилда Россия ва АҚШнинг Марсга қўшма миссиясини ташкил этишни таклиф қилди. У бу ҳақда Х платформасида ёзиб қолдирди. "Ақлимиз ва технологияларимиз инсониятни йўқ қилишга эмас, балки унинг шон-шуҳратига хизмат қилиши лозим," деди Дмитриев.
Илгари Маск 2026 йил охирида унинг компанияси Марсга одамсимон Optimus роботи жойлаштирилган Starship кемасини юборишни режалаштирганини маълум қилган эди. Унинг айтишича, агар қўниш муваффақиятли бўлса, Қизил сайёрага биринчи астронавтларнинг тушиши 2029 йилдаёқ амалга ошиши мумкин, бироқ эҳтимолроқ муддат 2031 йил ҳисобланади.
18 февраль куни Саудия Арабистонида ўтказилган Россия-АҚШ музокаралари давомида Дмитриев инвестиция ва иқтисодиёт йўналишини назорат қилди. РФПИ маълумотларига кўра, учрашувда у АҚШ вакиллари билан мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни тиклаш истиқболларини муҳокама қилган.
23 февраль куни Владимир Путин Дмитриевни чет давлатлар билан инвеститсиявий-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича ўзининг махсус вакили этиб тайинлади. Бу лавозимда у Россиянинг нафақат Глобал Жануб мамлакатлари билан, балки Ғарб, шу жумладан АҚШ билан ҳам ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиради. Шу билан бирга, Дмитриев РФПИ раҳбари лавозимини сақлаб қолади.
Вашингтон Марсни ўрганиш бўйича кенг кўламли режалар ҳақида бир неча бор баёнот берган. Хусусан, 2025 йил 20 январь куни АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг қасамёд маросимидаги нутқида "у ерда юлдузли-йўл-йўл байроқни ўрнатиш" учун астронавтларни Марсга юбориш ниятини эълон қилди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.