Марказий Осиёнинг нодир ер бойликлари: АҚШ, Европа ва Хитой ҳақиқий курашга киришди!

Марказий Осиёнинг нодир ер бойликлари: АҚШ, Европа ва Хитой ҳақиқий курашга киришди!

Камёб ер элементлари мавзуси халқаро сиёсатда тез суръатда долзарблашиб, геосиёсий келишувларнинг асосий объектларидан бирига айланаётганга ўхшайди.

Маълумки, Украина президенти Владимир Зеленский Вашингтоннинг Россияга қарши урушда қўллаб-қувватлашини таъминлаш ва АҚШдан узоқ муддатли хавфсизлик кафолатларини олиш учун ўз мамлакатидаги камёб ер элементлари захираларидан фойдаланиб, Доналд Трамп билан "манфаатли келишув" тузишга ҳаракат қилган.

Бу мавзу чиндан ҳам Трампнинг эътиборини тортди, бироқ Украинанинг ер ресурслари устидан АҚШнинг тўлиқ назоратини кўзда тутувчи шартнома шунчалик камситувчи эдики, Зеленский ундан воз кечишга мажбур бўлди. Натижада Трампнинг Зеленский билан шундоқ ҳам мураккаб бўлган муносабатлари бутунлай ёмонлашди, АҚШ маъмурияти Украина президентига нисбатан ошкора ҳужумларни бошлади, Вашингтонда эса Россия ва унинг президенти ҳақида фақат ижобий оҳангда гапира бошлашди.

Шундан сўнг Украина томони АҚШ вакиллари билан қизғин музокаралар ўтказиб, Киев учун нисбатан мақбул бўлган нодир металлар бўйича келишув лойиҳасини ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Зеленский бу ҳужжат билан шахсан Вашингтонга борган, бироқ Трамп билан муносабатларни йўлга қўя олмаган. Овал кабинетда XXI асрдаги энг шов-шувли дипломатик можаро юз берди ва нодир металлар бўйича келишув имзоланмади.

Албатта, бундай имкониятни қўлдан бой беролмаган Россия дарҳол нодир металларнинг энг катта захиралари айнан унда эканлигини эълон қилди, шундан сўнг президент Путин Трампга бу соҳада ҳамкорлик қилишни очиқчасига таклиф қилди.

Оқ уйнинг нодир ер элементларига қизиқиши ортиб бораётганини кўрган Беларус президенти Александр Лукашенко ҳам ўз мамлакати ҳудудида бундай металларни қидиришни буюрди.

Ва ниҳоят, бу мавзу, афтидан, АҚШнинг янги маъмуриятининг ушбу фойдали қазилмаларнинг бой конларига эга бўлган Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларида ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин. Америка вакиллари сўнгги бир неча кун ичида Қозоғистон расмийлари билан нодир металлар конларини ўзлаштириш бўйича музокаралар олиб боргани бежиз эмас.

13 март куни АҚШ энергетика вазири Крис Райт Хюстондаги энергетика конференцияси доирасида қозоғистонлик ҳамкасби Алмасадам Саткалиев билан бу мавзуни муҳокама қилди.

Шунингдек, кеча АҚШ давлат котиби Марко Рубио Қозоғистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан мулоқотда нодир металлар соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида гапирган эди.

Рубио, хусусан, Қўшма Штатлар "энергетика, телекоммуникация ва энг муҳим фойдали қазилмалар соҳаларида иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш мақсадида Қозоғистон билан ҳамкорлик қилишга умид қилаётганини" айтди.

Марказий Осиёдаги нодир металлар захираларига нафақат АҚШ қизиқиш билдирмоқда - Европа Иттифоқи ҳам минтақанинг "табиий хазиналари" учун курашга қўшилди.

Маълум қилинишича, халқаро ҳамкорлик бўйича еврокомиссар Ёзеф Сикела 12 март куни минтақа мамлакатлари бўйлаб олти кунлик турни бошлаган. Европа комиссарининг асосий мақсадларидан бири Марказий Осиё мамлакатларининг тоғ-конь саноатига потенциал инвестиция имкониятларини ўрганишдир.

Европа Иттифоқи баёнотида қайд этилишича, Сикелнинг ташрифи чоғида муҳим минераллар мавзуси минтақа давлатлари раҳбарлари билан муҳокама қилинадиган тўртта мавзудан бири бўлади. Шу билан бирга, Брюссел "энг яхши амалиётларни илгари суриш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга" интилмоқда.

Бундан ташқари, Сикела Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан транспорт, рақамли алоқа, сув ресурслари, энергетика ва экология соҳаларида инфратузилмани ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Маълум бўлишича, Ёзеф Сикела Ўзбекистонга ташрифи давомида Олмалиқ конь-металлургия мажмуасига ташриф буюришни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, кам учрайдиган ер металларига қизиқиш минтақага Францияни ҳам жалб этган омиллардан бири бўлди. Яқинда Ўзбекистон ва Франция 5 миллион долларлик фойдали қазилмаларни қазиб олиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича асосий келишувга эришган эди. Ҳужжат Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парижга давлат ташрифи арафасида, 11 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми доирасида Ўзбекистон Геология вазирлиги ва Франция Геология хизмати томонидан имзоланди.

Томонлар Ўзбекистон ҳудудида стратегик аҳамиятга эга минералларни, жумладан, таркибида фойдали қазилмалар мавжуд бўлган кўмир кулини геологик-техник жиҳатдан ўрганиш лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдорликларини билдирди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, замонавий қурилмаларнинг аксариятини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган нодир ер элементларининг тақчиллиги АҚШ ва Европа Иттифоқини Марказий Осиёни потенциал таъминот манбаи сифатида кўриб чиқишга ундамоқда.

"Омиллар мажмуи Марказий Осиёни, айниқса, табиий бойликларга бой Қозоғистонни, шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистонни анъанавий таъминотчиларга, биринчи навбатда Хитойга нисбатан энг мақбул муқобилга айлантирмоқда," - дейилади Австралиянинг Lowy Institute ташкилоти томонидан 2024 йил охирида эълон қилинган таҳлилда. - "Юзага келган вазиятда Марказий Осиё кон-қазилма саноатида сезиларли улушга эга бўлишга интилаётган АҚШ ва Европа Иттифоқи саъй-ҳаракатларини кучайтириши ва рақобатчиларни қувиб етиши лозим, чунки Хитой бу минтақада аллақачон етакчи ўйинчи сифатида мустаҳкам ўрнашиб олган."

Микрочиплар ишлаб чиқаришнинг жадал ўсиши ва "яшил" энергетиканинг ривожланиши туфайли Хитойнинг муҳим минералларга бўлган ички талабининг ортиб бориши унинг Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётининг ушбу секторига бўлган стратегик қизиқишини янада кучайтирмоқда. Аслида Пекин аллақачон етакчи ўринларни эгаллаб олган, айниқса Қирғизистон ва Тожикистонда хитойликлар нодир ер элементлари қазиб олишнинг деярли барча жойларини назорат қилмоқда.

Австралиялик таҳлилчилар таъкидлашича, ҳозирда минтақада камёб ер элементларини қазиб олиш кўлами чекланган бўлса-да, АҚШ ва Европа Иттифоқи келажакдаги лойиҳаларнинг сезиларли улушини қўлга киритиш имкониятига эга. Бунинг сабаби, Марказий Осиё раҳбарлари чет эл сармоялари ва технологияларисиз ўз табиий бойликларини тўлиқ ўзлаштиришнинг иложи йўқлигини англаб етганлар.

"Улар [Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари] ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар стратегик аҳамиятга эга бўлган минералларни қазиб олишда кўпроқ ютуқларга эришиш имконини беришини тушуниб етдилар. Бу эса ўз навбатида уларнинг мамлакатларига глобал етказиб бериш занжирида муносиб ўрин эгаллашини таъминлайди," - дея ёзади Lowy институти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Хаби Алонсога "Реал"нинг юлдуз вингери керак эмас

Хаби Алонсо Родригога "Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаяпти.

Россия ўт очишни тўхтатиш учун иккита шартни илгари сурмоқда — Bild

Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда.

Эрон жасорат кўрсатмоқда

"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".

Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди

Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.

"Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим"

Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим — Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур лавозимни қандай эгаллаганини айтиб берди.

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

F-35 энди яширина олмайди! Россия ва Хитой радарлари америкалик қирувчиларни аниқлаяпти

Россия ва Хитой радарлари Американинг F-35 қирувчи самолётларини аниқлаши ва кузатиши мумкин, деб ёзади The National Interest.

Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди

Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган "Хоразм снаряд портлабди" деган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Россиядан қаттиқ огоҳлантириш: “Дронлар учун жавоб берасизлар!”

Россия сўнгги уч кун давомида Украина томонидан амалга оширилган дронлар ҳужумига "муносиб жавоб" беришини маълум қилди.

"Учбурчак уруш": Россиянинг янги жанговар услуби очиқланди

Россия армияси фронтда "уч томонлама бўғиш" тактикасини кенг қўллашни бошлади.

Лавров "Бундай сўзларни айтиш учун сурбет одам бўлиш керак”

Жумладан, ГФРнинг янги канцлери жаноб Мерцнинг Германия яна Европага раҳбарлик қилиш вақти келгани ҳақидаги нутқи.

Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилди

Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.

Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Гамбург вокзалидаги пичоқли ҳужум оқибатида жароҳатланганлар сони 18 кишига етди

Bild'нинг ёзишича, 39 ёшли немис аёли руҳий касалликка чалинган бўлган ва жиноятдан сўнг психиатрия бўлимига ётқизилган.

Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

Воқеа Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида содир бўлган

Самарқандда дала ҳовлида боқилаётган шер боласи аниқланди

Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

Бухородаги заправкада ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин ўчиришга ҳаракат қилган фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилган.

Лавров: Россия Украинадаги русийзабонларни Зеленский "хунта"сидан озод қилади!

Россия бутун Украинани, айниқса, рус тилли аҳолини Зеленский "хунта"сидан "озод қилиш" ниятида эканлигини Лавров маълум қилди.

Дунёда Россия қуролларига қизиқиш ортиб бормоқда — Путин

"Ўзимизга керакли ҳамда экспорт потенциалига эга бўлган истиқболли ҳарбий маҳсулотларга алоҳида эътибор қаратиш керак".

Очлик, бомбардимон ва ўлим: Ғазода инсоният ҳалок бўлмоқда

Ғазо шимолида жойлашган турар-жой биносига Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди.

Хоразмда металломга топширилган снаряд портлаб кетди. Қурбон бор

Манбага кўра, снарядлар Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳарбий хизматчилардан сотиб олинган.

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар туфайли 45 киши ҳалок бўлди

Уттар-Прадеш ҳукумати жабрланганларга молиявий ёрдам кўрсатишини эълон қилди.

АҚШ 75 ёшли жиноятчини қатл қилди

АҚШ 1989 йилда оиласини пичоқлаб ўлдирган, аммо охиригача айбини тан олмаётган 75 ёшли жиноятчини қатл қилди.

Даҳшат: она ўз қизини ўлдириш учун 100 минг рубль эвазига киллер ёллади

Бу ҳақда Life.ru нашри ШОТ Телеграм-каналига таяниб хабар берди.

Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар муштлашди

Тўқнашувда ўндан ортиқ киши қатнашган. Шу билан бирга, улардан бири оломонни тарқатишга уринган ва «раҳбар муаммони ҳал қилади» деб айтган.

Сан-Диегодаги самолёт ҳалокати натижасида 3 киши ҳалок бўлди

Эддининг айтишича, самолётнинг қулашига тонгда бу ҳудудда кузатилган қуюқ туман сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Эрон Озарбайжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни ўлимга ҳукм қилди

Маҳкумнинг исми ошкор этилмади. ОАВ хабарига кўра, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг аниқ ҳолатлар кўрсатилмаган ҳолда ижро этилган.

Тошкент вилоятида битирувчилар “сўнгги қўнғироқ” учун пул ўғирлади

Ангренда 15–17 ёшдаги тўрт нафар мактаб ўқувчиси “Damas” автомашинасидан 11 миллион сўмни ўғирлади

Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқимининг 8 нафар аъзоси қамалди

Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Андижондаги мактабда 10 синф ўқувчиси дарс пайтида ўқитувчисига мушт туширди

Ўқувчи ўзини ўқитувчи ҳақорат қилгани ва шапалоқ туширганини, шундан сўнг ўзини ҳимоя қилганини айтган.

Оқ уй Эронни ядровий файл ҳақида огоҳлантирди

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Леавитт журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.