Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси 2 март куни UFC Fight Night турнирида Чарльз Жонсонни очколар ҳисобига кўра мағлуб этган эди.
Рамазон Темиров ўзининг Инстаграм саҳифасидаги жонли эфирида кейинги жанги ҳақида берилган саволга жавоб берди.
"Ўзимга қолса, Абу-Дабида жанг қилган бўлардим. Иккита жангим АҚШда бўлиб ўтди. Амирликлардаги кардда бизга яқинлар кўп бўлади. Табиийки, мухлислар ҳам", - деди Темиров.
UFC прмоушени томонидан белгиланган турнирлар рўйхатига қарайдиган бўлсак, июль ойигача Абу-Дабида мусобақа ўтказилмаслиги ойдинлашади. Жанглар Буюк Британия, Мексика, Канада ва АҚШда ташкил этилади.
Ҳамюртимиз сўнгги жангидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида UFC раҳбари Дана Уайтга мурожаа қилиб, "Мен чемпион бўлишни хоҳлайман. Ҳой Дана, мен чемпион бўламан, Ин Ша Аллоҳ. Бу дивизионни тозалайман. Кай Кара-Франс, Брэндон Морено ёки Пантожами, муаммо йўқ. Мен чемпионман, ҳаммасини вақт кўрсатади. Мен тайёрман, мен ўзбекман. Кимни рақиб сифатида беришса ҳам фарқи йўқ. Чемпионликка тезроқ боришни хоҳлардим, шундай экан, топ даражадаги ҳар қандай жангчи билан урушишга тайёрман. Энди ёзда кейинги жангимга тайёр бўламан", деганди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Мен мураббий сифатида бир нарсага қатъий амал қилдим: адолат ва ҳалоллик. Ҳеч кимнинг исмини, клубини ёки таниш-билишлигини эмас, фақат меҳнатини, характерини, муносиблигини танладим.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.