Британиянинг The Sunday Times газетаси қироллик қуролли кучларидаги манбасига таяниб, муҳокама қилинаётган контингентнинг якуний сони "ишонч билан 10 минг кишидан ошади" деб хабар бермоқда. Нашрнинг мамлакат ҳукуматидаги манбаларига кўра, сўнгги кунларда Буюк Британия ўт очишни тўхтатиш битими тузилгандан кейин Украинага ўз қўшинларини юборишга тайёр бўлган "анча кўп сонли" давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган. Нашрнинг ёзишича, 35 га яқин давлат тинчликпарвар миссияни қурол-яроғ, логистика ва разведка ёрдами билан таъминлашга тайёрлигини билдирган. Ҳар бирининг имкониятлари 20 март куни Лондонда Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили мезбонлик қиладиган “холислар коалицияси”га кирувчи давлатлар ҳарбий етакчиларининг йиғилишида батафсил муҳокама қилинади.
"Бу муҳим кучлар бўлиб, уларнинг шаклланишига кўплаб мамлакатлар ҳисса қўшади. Кўпроқ мамлакатлар бошқа йўллар билан ҳисса қўшади" - деди The Sunday Times нашрига бир манба, муайян мамлакатларнинг мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумот беришдан бош тортди, чунки бу маълумотлар гўёки "Россияга ёрдам бериши" мумкин.
Мақолада, Украинада ўт очишни тўхтатиш 2023 йилда Украинага совға қилинган, аммо Босфор ва Дарданел бўғозларидан ўта олмаган Британия Ҳарбий-денгиз кучларининг фойдаланишдан чиқарилган иккита мина қўриқлаш кемасини Қора денгизга юбориш имкониятини очиши мумкинлиги таъкидланади. Россиянинг Украинада махсус ҳарбий амалиётини бошлаганидан кейин Туркия Монтрё конвенциясига мувофиқ Қора денгиз бўғозларини ҳарбий кемалар учун ёпиб қўйди.
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Олтинга талпинган давлатлар! Дунёнинг турли мамлакатлари марказий банклари уч йил кетма-кет захираларини тўлдириш учун 1000 тоннадан ортиқ олтин сотиб олмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги компаниялар нархларни ошириш мақсадида тухум етказиб беришни сунъий равишда чеклаб қўйган ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув бошлади, деб хабар берди Gefluegelnews 14 март куни.
Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.