Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Георгий Тихий Беларус президенти Александр Лукашенкони "суварак" деб атади. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзди.
Тихий Лукашенконинг украиналик ҳамкасбини "чиркин" деб атаган гапига шундай жавоб қайтарди. ТИВ вакили ўз баёнотини беларус тилида эълон қилди.
"Украина давлати раҳбарига нисбатан ҳақоратларга йўл қўйиб бўлмайди. Бундан ташқари, энтомология соҳасига ўтиш суваракка фойда келтирмаслиги аниқ," - деб ёзди Тихий.
Кеча Лукашенко "Россия-1" телеканалининг "60 дақиқа" дастурига берган интервьюсида Украина президенти Владимир Зеленскийга бўлган муносабати ҳақида гапирди.
"Хўш, Володя менга ўғлимдек эди, лекин чиркинлик қилди," - деди Лукашенко Украина президентини нега турлича атаётгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Покистон Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёси сувлари тўғрисидаги шартномани тўхтатиш ҳақидаги баёнотини рад этди ва сув оқимини тўхтатишга қаратилган ҳар қандай уринишни уруш ҳаракати сифатида баҳолашини билдирди.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.