АҚШ Хитойнинг бошига Собиқ иттифоқнинг кунини солади, агар...

АҚШ Хитойнинг бошига Собиқ иттифоқнинг кунини солади, агар...

Агар Ғарб сиёсати фойдасига ўз авторитар режимидан воз кечмаса, Хитойнинг бошига Собиқ иттифоқнинг куни тушади. Пайшанба куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ана шундай огоҳлантириш билан чиқди.

Стив Грубернинг муаллифлик кўрсатувида меҳмон бўлган Ташқи ишлар вазири "Хитойни АҚШ ва умуман Ғарбнинг энг хавфли рақиби деб биласизми?" деган саволга ижобий жавоб берди. Помпео, шунингдек, Хитой Ғарб билан технологик, ҳарбий, тижорат ва молиявий соҳаларда рақобатлашаётганига рози.

"Мен ишонаман, энди бутун дунё бу авторитар режим бизникидан мутлақо фарқ қилаётганини кўрмоқда", — дея таъкидлайди у.

"Охир оқибат, Хитой Коммунистик партияси улар ҳақиқатан ҳам дунёдаги халқларнинг яхшироқ иштироки учун ҳаракат қилиб, маданиятли халқлар бирлашмасининг бир қисми бўлишни хоҳлашадими ёки йўқлигини ҳал қилишлари керак. Биз ҳаммамиз Собиқ иттифоқи тарихини яхши биламиз. [Хитойликлар] авторитар режим асосида ҳаракат қиладими? Агар шундай бўлса, Президент Трамп Америка халқини қандай ҳимоя қилишни билади", деб давом этди АҚШ Давлат котиби.

"Биз қуролли кучлар орқали керакли ишларни қиламиз ва дипломатик усул орқали тўғри йўл тутамиз", — дея ишонтирди у.

Шу билан бирга, Помпео Вашингтоннинг Пекин билан "савдо алоқаларини ўрнатиш" борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттириш тарафдори.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!