АҚШ олимлари қовоқари ўлчамидай келадиган митти дронларни яратди

АҚШ олимлари қовоқари ўлчамидай келадиган митти дронларни яратди

MIT лабораториясидаги олимлар тўсиқлар ва шамоллар билан тўқнашганда барқарор турадиган дронлар тизимини яратишга муваффақ бўлишди. Бундан EVO-RUS.COM хабардор бўлиб қолганлиги айтилмоқда.

Яратилган учувчисиз парвоз қилувчи аппарат қурилмаси оддий ҳашаротлар ҳажмидан катта эмас. Қурилма юмшоқ узатмага эга бўлиб, бунинг натижасида у парвоз пайтида юкламаларга бардош бера олади. Таъкидланишича, янги технология чанглатишда, тор жойларни текширишда ва қутқарув ишларида айниқса фойдалидир.

Дроннинг вазни 0,6 граммни ташкил этади. У углеродли нанонайчалар билан қопланган ингичка резинали цилиндрлардан иборат. Узатмалар ҳавода мураккаб маневраларни осонликча бажара олади ва қурилманинг барқарор парвозини таъминлаб, сониясига тахминан 500 марта ҳаракат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!