АҚШ-Мексика чегараси яқинидаги ноқонуний муҳожирлар жойлашган марказлар 245 фоизга тўлган

АҚШ-Мексика чегараси яқинидаги ноқонуний муҳожирлар жойлашган марказлар 245 фоизга тўлган

АҚШ-Мексика чегараси яқинидаги ноқонуний муҳожирлар жойлашган марказлар 245 фоизга тўлган, дея хабар беради New York Post.

Гап Сан-Диего ҳудуди ҳақида кетмоқда. Жума ҳолатига кўра, 750 кишига мўлжалланган муассасаларда 1812 нафар ноқонуний муҳожир сақланмоқда.

“Мигрантлар оқими ва уларни атиги 72 соат ушлаб туриш мумкинлигини инобатга олсак, сентябр ойидан бери 125 мингдан ортиқ муҳожир Сан-Диего кўчаларига қўйиб юборилди”, — дейилади нашрда.

Қўшма Штатлар сўнгги ойларда ноқонуний миграциянинг рекорд даражасини қайд этди. Бундан ташқари, Жо Байден президентлигининг барча уч йили давомида ноқонуний муҳожирларнинг рекорд сони қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!