АҚШ ҳарбий эҳтиёжлар учун Украинага қўшимча 2 млрд доллар ажратади
![АҚШ ҳарбий эҳтиёжлар учун Украинага қўшимча 2 млрд доллар ажратади АҚШ ҳарбий эҳтиёжлар учун Украинага қўшимча 2 млрд доллар ажратади](/photos/news/9h1J3bW6Bsg80Go.jpeg)
Америка Қўшма Штатлари янги мудофаа саноати жамғармаси орқали Украинага қўшимча 2 миллиард доллар ҳарбий маблағ ажратмоқчи. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Киевда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.
«Қўшимча қилмоқчиманки, биз [Украинага] янги мудофаа саноати фонди орқали қўшимча 2 миллиард доллар ажратамиз», деди у.
Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича янги жамғармаси Киевнинг бошқа давлатлардан қурол сотиб олишини ҳам, Украинанинг ҳарбий-саноат мажмуасини ҳам ривожлантиришни таъминлайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).