АҚШ Ҳамасга босим ўтказмоқда

АҚШ Ҳамасга босим ўтказмоқда

Қўшма Штатлар Қатар ва Миср орқали Ҳамасга Байденнинг уч босқичли тинчлик режасини қабул қилиши учун босим ўтказмоқда, бироқ бу тескари таъсир кўрсатяпти, деб ёзади The Wall Street Journal манбаларга таяниб.

Нашрнинг ёзишича, Қатар ва Миср сўнгги кунларда Ҳамас етакчиларига Исроил билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, ҳибсга олиниши, активлари музлатилиши, санкциялар ва Доҳадаги бошпанасидан чиқариб юборилиши кутилаётганини айтган.

Бироқ, The Wall Street Journal ёзишича, бу таҳдидлар тескари таъсир кўрсатди: Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳания Байден таклиф қилган келишув режаси уларга мос келмаслигини айтди, чунки бу «урушнинг тугашини кафолатламайди». Ҳаниянинг айтишича, Ҳамас унинг шартларига жавоб бермайдиган келишувга рози бўлмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!