Андижонда директор ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда

Андижонда директор ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда

ОАВларда “Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда” мазмунидаги хабар тарқалди.

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди. Унинг маълум қилишича, 7 май куни Андижон вилоятида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабига 1957-йилда туғилган У.М. (аёл киши) келиб, муассаса маъмурияти ва инспектор-психологга мурожаат қилган.

Хабарга кўра, “ўз мурожаатида унинг набираси Н.С. (6-синф ўқувчиси, 2012 йилда туғилган) га нисбатан мазкур мактаб директор ўринбосари М.К. (1990 йилда туғилган) тегажонлик қилганлигини айтиб, бундай ҳолат аввал ҳам кузатилганлигини билдирган”.

Ҳозирда ҳолат бўйича Андижон шаҳар ИИО томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Бу борада қўшимча маълумот берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!