Андижонда беморларга психотроп дори берилаётгани аниқланди

Андижонда беморларга психотроп дори берилаётгани аниқланди

Андижон вилоятидаги дорихонада, рецепт асосида бериладиган “Циклодол” дори воситасини беморларга маълум миқдорда берилаётгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат берди.

Маълум қилинишича, “Циклодол” (Халқаро патентланмаган номи: “Тригексифенидил”) дори воситаси паркинсонизм касаллиги билан касалланган беморларга буюрилади. “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тизимидаги “Ўзбекистон дори таъминоти” МЧЖ компания тизимидаги жамиятларни рецепт асосида бериладиган дори воситалари билан таъминлайди.

“Ўзбекистон Дори таъминоти” МЧЖ омборхонасида “Циклодол Гриндекс 2 мг таб №50” (Латвия “Гриндекс” АЖ) дори воситаси мавжуд бўлиб, “Андижон Дори-Дармон” АЖ томонидан ҳозирда мазкур дори воситаларини беморларга етказиш чоралари кўриляпти.

Шунингдек, айни кунларда “Циклодол Гриндекс 2 мг таб №50” дори воситасининг янги партияси компания божхона омборига келтирилган ҳамда белгиланган тартибда сертификациядан ўтказиш ишлари амалга ошириляпти.

Паркинсонизм касаллигини даволашда қўлланадиган бу дори воситаси Ўзбекистонга асосан импорт асосида олиб келинади, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчи Neogalenpharm МЧЖ томонидан “Тригексифенидил 5мг №50” савдо номи билан ишлаб чиқарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!