Андижонда беморларга нима учун психотроп дори берилаётгани тушунтирилди

Андижонда беморларга нима учун психотроп дори берилаётгани тушунтирилди

“Дори-Дармон" акциядорлик компанияси ижтимоий тармоқларда тарқалган, “Циклодол” дори воситаси рецепт асосида маълум миқдордагина берилаётгани ҳақидаги Андижон вилоятидан бўлган мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

“Циклодол” (Халкаро патентланмаган номи: “Тригексифенидил”) паркинсонизм касаллиги билан касалланган беморларга буюрилади.

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси тизимидаги "Ўзбекистон дори таъминоти" МЧЖ компания тизимидаги жамиятларни рецепт асосида бериладиган дори воситалари билан таъминлайди. "Ўзбекистон Дори таъминоти" МЧЖ омборхонасида “Циклодол Гриндекс 2мг таб №50” (Латвия "GRINDEKS" АЖ) дори воситаси мавжуд. "Андижон Дори-Дармон" АЖ ҳозирда беморларга етказиш чораларини кўраяпти.

Шунингдек, айни кунларда "Циклодол Гриндекс 2мг таб №50" дори воситасининг янги партияси компания божхона омборига келтирилган, сертификатциядан ўтказиш ишлари амалга оширилаяпти.

Паркинсонизм касаллигини даволашда қўлланиладиган бу дори воситаси юртимизга асосан импорт асосида олиб келинади, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқарувчи “Neogalenpharm" МЧЖ томонидан “Тригексифенидил 5мг №50” номи билан ишлаб чиқарилади.

Маълумот учун: “Циклодол” ( Тригексифенидил) психотроп дори воситаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартиби тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган 3 рўйхат, яъни Ўзбекистон республикасида муомаласи чекланган психотроп дори воситалари рўйхатига киритилган. Мазкур дори воситаси фақатгина психотроп дори воситаларининг муомаласига лицензияси мавжуд дорихоналар орқали реализация қилинади.

Юртдошларимиз лицензияси мавжуд бўлган бошқа дорихоналардан ҳам рецепт асосида бериладиган дори воситаларини олишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!