Алия Назарбоева судда қозоғистонлик тадбиркорларга ютқазди

Алия Назарбоева судда қозоғистонлик тадбиркорларга ютқазди

Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Алия Назарбоева суд ишида қозоғистонлик тадбиркорларга ютқазди. Бу ҳақда KazTAG хабар берди.

Алия Назарбоева ўз адвокатлари орқали Нурлан Бимурзин ва Медгат Калиевни туҳмат учун жавобгарликка тортиш бўйича ариза берган. Ўтган ҳафтада суд ҳуқуқбузарлик йўқлиги сабабли ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарди, — деди тадбиркор Бимурзин.

Февраль ойида тадбиркорлар Бош прокуратурага Алия Назарбоевани рейд учун жиноий жавобгарликка тортишни сўраб мурожаат қилган.

Бизни қўллаб-қувватлаган барча бефарқ бўлмаган фуқароларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Айниқса, катта исмларга қарамай, қонуний ва адолатли қарор қабул қилган суд тизимига алоҳида ташаккур изҳор этаман. Бизнинг аризамиз тўрт ой давомида бир органдан бошқа органга юборилгани боис ишнинг адолатли якунланишига умид йўқ, деб ўйлагандик. Ишончимиз комилки, Қозоғистон Олий суди Ички ишлар вазирлигидан фарқли ўлароқ, ўтмишга эмас, балки қонунга амал қилади, — деган Бимурзин.

У 28 февраль куни шериги Калиев билан Назарбоева ва Рогова томонидан рейд ҳужуми қурбонига айлангани ҳақида хабар берган.

2003 йилда у (Алия Назарбоева) ўз таъсиридан фойдаланиб, еттита нефть базаси ва 96 та ёнилғи қуйиш шохобчасидан иборат 170 миллион долларлик (2003 йил ҳисоб-китобларига кўра) бизнесни эгаллаб олди. Бу учун у объектларнинг собиқ эгаларига қамоқхона ва жисмоний зарар билан таҳдид қилган. Таҳдидларини ишонарли қилиш учун у кун давомида Олмаота марказидаги бизнес эгаларидан бирининг отасини очиқчасига ўғирлаб кетган ва гувоҳларнинг сўзларига кўра, одам ўғирлашда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирок этган бўлиши мумкин, — деган тадбиркорлар.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!