Алиев ҳам, Путин ҳам мамнун бўлди

Алиев ҳам, Путин ҳам мамнун бўлди

Озарбайжон ва Россия раҳбарлари Илҳом Алиев ва Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар беради Кремль расмий сайти.

Хабар қилинишича, президентлар Путиннинг яқинда Озарбайжонга амалга оширган давлат ташрифи муваффақиятли якунланганидан мамнун эканликларини билдиришган. «Музокаралар давомида эришилган келишувларнинг изчил амалга оширилиши Россия-Озарбайжон иттифоқчилик ва шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришга хизмат қилади».

Муҳокама Жанубий Кавказдаги мавжуд вазиятнинг турли жиҳатлари, жумладан, Озарбайжон-Арманистон тинчлик шартномасини тайёрлаш, чегарани делимитация ва демаркация қилиш, икки давлат ўртасидаги транспорт коммуникацияларини тўсиқдан чиқариш каби масалалар бўйича давом этган. Шу муносабат билан Россия томони Боку ва Ереванга тегишли ўзаро мақбул ечимларни ишлаб чиқишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлаган.

Алиев ва Путин шахсий алоқаларни давом эттиришга келишиб олган.

Россия президенти Владимир Путин 18-19 август кунлари Озарбайжонда бўлди. Бу Россия раҳбарининг 6 йил ичида мамлакатга илк ташрифи эди. Шундан сўнг Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилган ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокара натижаларини муҳокама қилгани хабар қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!