«Агар душманни қуроллантирсангиз, жавоб кутинг»: Лавров Ғарб давлатларига таҳдид қилди

«Агар душманни қуроллантирсангиз, жавоб кутинг»: Лавров Ғарб давлатларига таҳдид қилди

Россия Ғарбнинг ҳар қандай душманона ҳаракатларига симметрик жавоб беради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтган интервьюдан бир парча журналист Павел Зарубин томонидан Телеграмъда эълон қилинган;

«Агар сиз бизнинг душманимизни қуроллантирсангиз, сизнинг душманлик ҳаракатларингизга қандай жавоб беришни ўзимиз ҳал қиламиз», деди вазир. Унинг сўзларига кўра, Москва Ғарбга шундай сигнал юбормоқда.

Вазирнинг қўшимча қилишича, у ерда ( Ғарбда - таҳр. ) Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларини эшитганига шубҳа қилмаслигини айтди . Бир кун аввал давлат раҳбари Украинага қурол етказиб берилишига жавоб сифатида дунёнинг бошқа минтақаларига қурол юборишни истисно этмади, дея эслади Лавров.

Унинг фикрича, Ғарбда ҳамон радикал электоратни рози қилиш учун эмас, балки таҳлил қилишни биладиганлар бор. «Улар хулоса чиқарадилар», деб умид қилди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин бир қатор Ғарб давлатларининг Украина Қуролли кучларига Россия Федерацияси ҳудудида қурол қўллашга рухсат бериш ҳақидаги қарорига изоҳ берар экан, Москва жавоб чоралари тайёрланаётганини маълум қилганди. Бошқа нарсалар қаторида, «Россияга қарши буни амалга оширадиган мамлакатларнинг нозик нишонларига ҳужумлар амалга ошириладиган дунёнинг минтақаларига» қурол этказиб бериш варианти кўриб чиқилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!