Афғонистондаги портлашлар оқибатида 44 киши ҳалок бўлди

Афғонистондаги портлашлар оқибатида 44 киши ҳалок бўлди

Афғонистон парламенти қуйи палатасига сайловлар кунида юз берган портлашлар оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлди, 238 киши яраланди. Бу ҳақда Афғонистоннинг «Пажвак» агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ Афғонистон ИИВ вакили 20 октябрь, шанба куни пойтахт Кобулдаги сайлов участкалари яқинида камида портлаш юз берганини маълум қилган эди.

Мамлакат ички ишлар вазири Воис Бармоқнинг сўзларига кўра, 20 октябрь куни портлашлар оқибатида камида 10 полициячи, бир ҳарбий ва 17 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлган.

Умумий ҳисобда 83 нафар фуқаро ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг 17 нафар ходими тан жароҳатлари олган.

Бармоқнинг қўшимча қилишича, шу куни бутун Афғонистон бўйлаб 192 та қуролли ҳодиса, хусусан, террорчилик ҳужумлари ва портлашлари қайд этилган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!