918 нафар юртдошларимиз Россиянинг Ростов вилоятидан поездда олиб келинмоқда

918 нафар юртдошларимиз Россиянинг Ростов вилоятидан поездда олиб келинмоқда

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Республика махсус комиссияси ҳамда Россия ва Қозогистон томони билан келишувга биноан,  Ўзбекистон фуқароларини йўловчи поездлари орқали олиб келиш жараёни амалга оширилмоқда.  Навбатдаги йўловчи поезди юртдошларимизни Россиянинг Ростов вилоятидан олиб келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра,  10 август маҳаллий вақт билан соат 13.20 да 918 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнади.

Йўл давомида йўловчи поезди фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди. Ушбу рейсда олиб келинган йўловчилар Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.  

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!