7 нафар пара сузувчимиз Паралимпия ўйинларига 25 та лицензия қўлга киритди

7 нафар пара сузувчимиз Паралимпия ўйинларига 25 та лицензия қўлга киритди

Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) томонидан пара сузиш бўйича Париж-2024 ХВИИ ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини берувчи якуний рейтинг эълон қилинди.

Эътиборлиси, ушбу рейтинг натижаларига кўра 7 нафар ўзбекистонлик пара сузувчи Франсия пойтахтида бўладиган Паралимпия ўйинларига жами 25 та лицензияни нақд қилди. Таққослаш учун, бундан аввал Токиода бўлиб ўтган ХВИ ёзги Паралимпия ўйинларида пара сузувчиларимиз томонидан 20 та лицензия қўлга киритилган эди.

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган пара сузувчиларимиз билан танишинг:

Аёллар
Муслима Одилова
Шохсанам Тошпўлатова

Эркаклар
Дмитрий Хорлин
Музаффар Турсунхўжаев
Ислам Асланов
Кирилл Паннов
Фирдавсбек Мусабеков

Эслатиб ўтамиз, Париждаги Паралимпия ўйинларининг пара сузиш мусобақалари 29-августдан 7-сентябрга қадар “Paris La Defence Arena”да бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!