5 киши ўлди: Қозоғистонда эркак уйига келган суд ижрочиларини отиб ташлади (ВИДЕО)

5 киши ўлди: Қозоғистонда эркак уйига келган суд ижрочиларини отиб ташлади (ВИДЕО)

Душанба куни Олмаотада хусусий уйда яшовчи фуқаро суд қарорига биноан уни чиқариб юбормоқчи бўлган суд ижрочиларига ўқ узди. Оқибатда икки полиция ходими ва яна уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

"1967 йилда туғилган фуқаро суд ижрочилари, полиция участкалари инспекторлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига ўқотар қурол билан ўқ узди", - дейилади вазирлик хабарида.

Tengrinews портали аниқлик киритишича, отишма натижасида иккита полиция ходими — капитан ва майор ўлган.

"Беш киши, шу жумладан навбатчиликда бўлган икки полициячи тан жароҳатлари олди ва вафот этди", - дея хабар беради Tengrinews.

Отишма содир этган шахс ҳибсга олинди, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари иш юзасидан тергов бошлади.

Фожиа содир бўлган Aлатау вилояти раҳбари жиноятчи қўлга олинганини ОAВга тасдиқлади. “Терговдан сўнг расмий вакиллар тўлиқ маълумот беради. Мен ошкор қила олмайман”, - дея қўшимча қилди Aзамат Қалдибеков.

Полиция вазият назорат остида эканлигини айтди. Жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!