27 июл: бугун тарихда қандай воқеа-ҳодисалар юз берган?

27 июл: бугун тарихда қандай воқеа-ҳодисалар юз берган?

Бугун 27 июл ҳафтанинг шанба куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг.


🌏 Гамбургернинг туғилган куни.
🇻🇳 Ветнам – Хотира куни.
🇺🇦 Украина – Тиббиёт ходимлари куни.
🇫🇮 Финляндия – Уйқу куни.


🔸"Суздал шаҳридаги Даниелнинг ўлдирилиши ҳақидаги афсона ва Москванинг бошланиши" ҳикоясида айтилишича, Москва шаҳрига асос солинган (11470.
🔸Трансатлантика телеграфи фойдаланишга топширилди (1866).
🔸Америкалик озиқ-овқат сотувчиси Луи Лессинг ўзининг она шаҳри Ню-Ҳейвенда илк гамбургерни сотган (1900).
🔸Биринчи марта авиация навигацияси учун радио компасдан фойдаланиш (1920).
🔸Қирғизистонда янги конституция қабул қилинди (2010).


🔹1777-йил: Томас Кемпбелл (1844) – Шотландия шоири.
🔹1852-йил: Владимир Наливкин (1918) – Муваққат ҳукуматнинг Туркистон қўмитаси раҳбари, биринчи русча-ўзбекча ва русча-форсча луғатлар муаллифи.
🔹1904-йил: Людмила Руденко (1986) – Совет шахматчиси, гроссмейстер, шахмат бўйича аёллар ўртасида 2-жаҳон чемпиони.
🔹1923-йил: Масутатсу Ояма (1994) – Карате устаси ва ўқитувчиси, Кёкушин услубининг асосчиси.
🔹1928-йил: Абдуғани Абдуқаюмов – дирижёр, Ўзбекистон халқ артисти (1974), Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1981).
🔹1937-йил: Ҳусан Шарипов (2018) – актёр, Ўзбекистон халқ артисти (1991).
🔹1946-йил: Токтар Аубакиров – СССРнинг сўнгги ва қозоқ миллатининг биринчи космонавти.
🔹1970-йил: Фотима Режаметова – актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (2001).
🔹1981-йил: Ли Сяопан – хитойлик гимнастикачи, 4 карра Олимпия чемпиони.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!