230 миллион қарздорлик эвазига “MALIBU-2” жарима майдонига қўйилди

230 миллион қарздорлик эвазига “MALIBU-2” жарима майдонига қўйилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан банк кредит ва бошқа турдаги қарздорликларни ундириш бўйича ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан,бошқарманинг Ангрен шаҳар бўлими ходимлари томонидан бўлим иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан, "Капиталбанк" АТБ фойдасига 230 млн. сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатида белгиланган ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Унда суд қарорига асосан қидирувда бўлган “MALIBU-2” русумли автотранспорт воситаси шаҳар ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда хатланиб, жарима майдончасига қўйилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!